Бешариқлик гулчи гул кўчатлари етиштириб йилига ўртача 300 миллион сўм соф даромад олмоқда
Фото: "Халқ сўзи"
Ботир Мадиёров/ “Халқ сўзи”. Бешариқ туманининг “Дўстлик” МФЙ ҳудудида истиқомат қилувчи Шуҳратжон Хўжақулов хонадонидаги 10 сотихли иссиқхонада бир ва кўп йиллик гул кўчатлари етиштириш билан шуғулланади.
Айни пайтда иссиқхонада 100 хилдан ортиқ гул кўчатлари парвариш қилинади. Шу тариқа оила аъзоларидан ташқари, 20 нафар маҳалладошлари доимий ва мавсумий иш ўрни билан таъминланган.
2023 йили иссиқхонада етиштирилган гул кўчатларидан 300 миллион сўмдан зиёд соф даромад олинди. Гуллар буюртма асосида Фарғона водийси, пойтахтимиз Тошкент ва мамлакатимизнинг бошқа вилоятларига етказиб берилади. Шунингдек, қўшни Тожикистон ва Қирғизистонга экспорт қилинмоқда.
— Гулчилик соҳасида Хитой тажрибасини ўрганиб, ушбу юртдан келтирилган бир неча турдаги экспортбоп гулларни маҳаллийлаштиришга муваффақ бўлдик, — дейди Шуҳратжон Хўжақулов. — Ҳозирда Япония, Нидерландия, Жанубий Корея давлатларининг гулчилик соҳасидаги тажрибасини ўрганиш ва фаолиятимизга татбиқ этиш бўйича изланишлар олиб боряпмиз.
Куни кеча Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров хонадонимизда бўлиб, ютуқларимизни юксак эътироф этди. Бу тажрибани вилоят миқёсида оммалаштириш зарурлигини таъкидлади. Бундай эътибор ва рағбатдан руҳланиб деҳқон хўжалиги ташкил этиш орқали фаолиятимизни янада кенгайтириш ва қўшимча янги иш ўринлари яратишни мақсад қилдим.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Президент Ўзбекистон божхона соҳаси ходимларига табрик йўллади
- Тошкентда Осиё Олимпия кенгашига янги раҳбар сайланди (+фоторепортаж)
- «Янги Ўзбекистон юлдузлари» миллий мукофоти халқаро даражага кўтарилмоқда
- АҚШ Адлия вазирлиги Эпштейн иши бўйича 3 миллионта файлни эълон қилди
- Трамп Кубадан келаётган таҳдид сабаб АҚШда фавқулодда ҳолат эълон қилди
- Тошкентдаги Халқаро конгресс марказида Осиё Олимпия кенгашининг 46-Бош Ассамблеяси бўлиб ўтмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг