Бешариқда мева-сабзавотлар қуритилган ҳолда экспорт қилинмоқда
Ботир МАДИЁРОВ/«Халқ сўзи». Бешариқ туманида «Беш агро экспорт» МЧЖ томонидан лойиҳанинг биринчи босқичида 10 миллиард сўм инвестиция киритилиб, Туркия, Хитойдан замонавий технологиялар олиб келиб ўрнатилди. Натижада 50 та доимий ҳамда 200 та касаначилик асосида иш ўрни яратилди.

Корхона тасарруфида 60 гектар мевазор боғ мавжуд. Шунингдек, ҳудуддаги минг гектар боғнинг мевасини сотиб олиш бўйича келишувга эга. Ҳозирда бу ерда 20 турдан ортиқ мева ва сабзавотлар қуритилган ҳолда бир йиллик кафолати билан МДҲ, Европа давлатларига экспорт қилинмоқда.
Бу маҳсулотлар Литва, Полша, Италия, Венгрияда аллақачон харидоргир бўлиб улгурди. Бугунги кунда Италия ва Венгриядан мутахассислар жалб этилиб, ушбу мамлакатлар бозори талабидан келиб чиққан ҳолда асосан помидор қоқиси ва бошқа меваларни экспорт салмоғини ошириш бўйича амалий саъй-ҳаракатларга киришилди.

—Лойиҳанинг умумий қиймати 1 миллион доллар бўлиб, бу йилига ўртача 1,5 минг тонна мева-сабзавотни қуритиш ва экспорт қилиш имконини беради,—дейди «Беш агро экспорт» МЧЖ раҳбари Жаҳонгир Носиров.—Лойиҳанинг иккинчи босқичида 20 миллиард сўм маблағ эвазига 500 тонна сиғимга эга музлатгичли омборхона қуришни мақсад қилганмиз. Бу йил давомида маҳсулотлар захирасини яратиш ҳамда жаҳон бозори талаби ва эҳтиёжи асосида экспорт қилиш имконини беради.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- 16 январь куни баъзи жойларда қор ёғади
- Рақамли Ўзбeкистон учун кибeр-ҳуқуқшунослар: Прeзидeнт Фармони юридик таълимнинг янги даврини очади
- Кўрфаз араб давлатлари бозорига божсиз кириш имкони яратилади
- Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатларидан иборат делегация аъзолари Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди (+фоторепортаж)
- Дунё бўйлаб қон ва кўзёш билан ўтган бир ҳафта — 20 та суратда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг