«Беш ташаббус паралимпиадаси»нинг Сурхондарё вилоят босқичи якунланди
Фарҳод ЭСОНОВ/«Халқ сўзи». Термиздаги «Сурхон спорт мажмуаси»да «Беш ташаббус паралимпиадаси» спорт мусобақаларининг вилоят босқичи ўтказилди.
Мусобақаларда ҳудудий босқичларда ғолибликни қўлга киритган 100 нафар ногиронлиги бўлган йигит ва қиз «пара шашка», «пара шахмат», «пара стол тенниси», «пара енгил атлетика» ҳамда «пара бадминтон» турлари бўйича беллашди.

— Маҳаллаларда яшовчи 16-30 ёшгача ногиронлиги бўлган ёшларни бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, ёшларни жисмонан соғлом ва ҳар томонлама баркамол қилиб вояга етказиш, улар орасидан иқтидорли ҳамда туғма истеъдоди бор ногиронлиги бўлган ёшларни саралаш ва улар билан тизимли ишлашни йўлга қуйиш мақсадида юртимизда тизимли ишлар олиб борилмоқда, — дейди Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Сурхондарё вилояти бошқармаси бошлиғи Муҳиддин Тоғаев. — Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги қатор ҳамкор ташкилотлар билан ҳамкорликда «Беш ташаббус паралимпиадаси» спорт мусобақалари ташкил этилди. Бугунги кунга қадар вилоятимиз миқёсида мазкур спорт мусобақаларининг туман ва шаҳар босқичларида жами 500 нафар ногиронлиги бўлган ёш иштирок этдилар.
Иштирокчилар мусобақаларда муросасиз беллашдилар. Қизғин кечган баҳсларда иродали параспортчиларнинг энг кучлилари сараланди.

— Бугунги мусобақа учун алоҳида тайёргарлик кўрдим, — дейди мусобақа ғолибларидан ангорлик иштирокчи Ҳасан Қодиров. — Стол теннисга ёшлигимдан қизиқишим баланд. Бугунги баҳс жуда шиддатли кечди. Рақибларим ҳам кучли эди. Қилган ҳаракатларим бекорга кетмади, ғолиб бўлдим. Келажакда халқаро майдонларда юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилишни мақсад қилганман.
Мусобақа якунида ғолибликни қўлга киритган иштирокчилар диплом ва қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Эслатиб ўтамиз, «Беш ташаббус паралимпиадаси» спорт мусобақалари йигит ва қизлар ўртасида уч босқичда ўтказилади. 1-босқич туман ва шаҳарларида «Очиқ эшиклар» куни сифатида ўтказилган бўлса, 2-босқичи Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳрида ўтказилмоқда. Якуний 3-босқич Республика босқичида ташкил этилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг