«Беш ташаббус паралимпиадаси»нинг республика босқичи якунланди
Жорий йилнинг 19-20 декабрь кунлари пойтахтимиздаги «Республика олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази»да «Беш ташаббус паралимпиадаси» спорт мусобақаларининг республика босқичи бўлиб ўтди.
Спорт мусобақаларида ҳудудий босқичларда ғолибликни қўлга киритган 140 нафар ногиронлиги бўлган ўғил ва қизлар иштирок этишди.
Таъкидлаш жоизки, мусобақалар қизғин баҳс ва мунозараларга бой бўлди.
— Бугунги мусобақа учун алоҳида тайёргарлик кўрдим. — деди Қорақалпоғистонлик иштирокчи Нурсултон Сарибаев. — Стол теннисга ёшлигимдан қизиқишим баланд. Бугунги баҳс жуда шиддатли кечди. Қилган ҳаракатларим, машқларим, ниятларим бекорга кетмади, фахрли 1-ўринни қўлга киритдим. Келажакда жаҳон чемпионатларида қатнашиш ва юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилишни мақсад қилганман.
«Беш ташаббус паралимпиадаси» спорт мусобақалари ўғил ва қизлар ўртасида икки босқичда, 1 босқич — Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар ҳамда 2 босқич — Республикаси босқичида ташкил этилди.
— Маҳаллаларда яшовчи 16-30 ёшгача ногиронлиги бўлган ёшларни бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, ёшларни жисмонан соғлом ва ҳар томонлама баркамол қилиб вояга етказиш, улар орасидан иқтидорли ҳамда туғма истеъдоди бор ногиронлиги бўлган ёшларни саралаш ва улар билан тизимли ишлашни йўлга қуйиш мақсадида юртимизда илк бор Ёшлар ишлари агентлиги, Спортни ривожлантириш вазирлиги ва Миллий паралимпия қўмитаси билан ҳамкорликда «Беш ташаббус паралимпиадаси» спорт мусобақалари ташкил этилди. — деди Ёшлар ишлари агентлиги Беш ташаббус лойиҳаларини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи Индира Холдорова. — Бугунги кунга қадар мазкур спорт мусобақаларининг ҳудудий босқичларида этиш учун махсус бот орқали Республика бўйича жами 18 767 нафар ногиронлиги бўлган ёшлар рўйхатдан ўтиб, 17-20 ноябрь кунлари «Пара стол тенниси», «Пара енгил атлетика», «Пара шахмат», «Пара шашка» «Паракиберспорт» турлари бўйича Республика босқичида иштирок этиш мақсадида беллашишди. Худо хоҳласа, 2023 йил «Беш ташаббус паралимпиадаси»нинг йўналишларини кенгайтиришни режалаштирганмиз.
Мусобақа якунида ғолибликни қўлга киритган иштирокчилар диплом ва қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Раҳматжон БОБОЖОНОВ, «Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг