"Беш ташаббус Паралимпиадаси"нинг иккинчи мавсум Республика финал босқичига тайёргарлик масалалари муҳокама қилинди
Жорий йилнинг 7 — 9 ноябрь кунлари Тошкент шаҳрида Алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар учун ихтисослашган мактаб ва мактаб-интернати ўқувчилари ўртасида ташкил этиладиган “Беш ташаббус паралимпиадаси” оммавий спорт мусобақаларининг Республика финал босқичи ўтказилади.
Бугун мазкур мусобақалар олдидан Республика ишчи гуруҳининг йиғилиши бўлиб ўтди.
Унда мусобақаларнинг биринчи, яъни Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий саралаш босқичида 100 га яқин махсус ихтисослашган мактаб ва мактаб-интернатларидан 6400 яқин ўқувчилар иштирок этганлиги ҳамда Республика финал босқичида республиканинг 14 та ҳудудидан ғолиб бўлган 300 га яқин ўқувчилар пара енгил атлетика, пара стол тенниси, 5х5 футбол, пара шахмат ва шашка спорт турларидан иштирок этиши тўғрисида маълумотлар берилди.
Шунингдек, мусобақаларнинг Республика финал босқичини юқори савияда ташкил этиш бўйича вазифалар белгилаб олинди.
Эслатиб ўтамиз, мусобақалар жорий йилнинг 7-9 ноябрь кунлари Тошкент шаҳридаги Республика Олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказида бўлиб ўтади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг