Беруний туманида экспорт ҳажми камаймоқда
Фото: “Халқ сўзи”
Нукус шаҳридан автомобиль йўли орқали Қорақалпоғистоннинг жанубий туманлари томон ҳаракатланиб, Қоратоғдан ўтгач катта йўл бўйида барпо этилган саноат объекти йўловчилар эътиборини тортади. Беруний туманининг “Қизил қалъа” овул фуқаролар йиғини ҳудудидаги қум ва текисликда бўй тиклаган ушбу саноат объектида йилига 50 минг тонна ун маҳсулотларини ишлаб чиқариш имконияти яратилган.
Беруний туманида Инвестиция дастури доирасида “Беруний буғдой кластер” МЧЖ томонидан ун ишлаб чиқариш заводини ташкил этиш лойиҳаси умумий қиймати 35,5 млрд. сўмни ташкил қилган. Шундан 16,6 млрд. сўм тадбиркорларнинг ўз маблағи ҳисобидан бўлса, 1,6 млн. доллар хорижий кредит маблағлари жалб этилган.
Бугунги кунда мазкур заводда ишлаб чиқарилган ун маҳсулотлари Қорақалпоғистон Республикаси ва қўшни вилоятлар бозорларида сотилмоқда. Шунингдек, хорижий мамлакатлар, хусусан, Афғонистонга экспорт қилинмоқда. Корхона ишга туширилиши билан 65 нафар маҳаллий аҳоли доимий иш ўрнига эга бўлди.
— Ҳудудий инвестиция дастури доирасида жорий йил давомида умумий қиймати 865,8 млрд. сўмлик 55 та ҳудудий инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш назарда тутилган, — дейди Беруний тумани ҳокими ўринбосари, инвестиция ва ташқи савдо бўлими бошлиғи Умар Усманов. — Мазкур лойиҳаларни амалга ошириш натижасида ҳудудда 1000 та янги иш ўрни яратиш белгиланган.
Туман бўйича қиймати 62,1 млрд. сўмлик 19 та лойиҳани амалга ошириш кўзда тутилган. Агар ушбу лойиҳалар муваффақиятли амалга оширилса, 178 нафар йигит-қиз учун доимий иш ўрни очилади. Бугунги кунга қадар ушбу лойиҳалар доирасида 7 та тадбиркорлик субъектига 10,2 млрд. сўм кредит маблағлари ажратилди.
2023 йил давомида тумандаги корхоналар томонидан 11,5 млн. доллар миқдорида экспорт амалга ошириш белгиланган. Аммо, 2023 йилнинг январь-август ойларидаги экспорт режаси бор-йўғи 52,6 фоизга бажарилган, холос.
Ғайрат ОТАЖОНОВ, “Халқ сўзи”.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари эълон қилинди
- Аёллар Осиё чемпионати мусобақасининг 3-тур ўйинлари давом эттирилди
- Трамп Эрондаги ҳарбий операция «деярли якунланганини» маълум қилди
- МИБ директорига янги ўринбосар тайинланди
- Тошкент – Самарқанд пуллик йўли қурилиши 2 миллиард доллардан зиёдга баҳоланмоқда
- Тошкентда туннель девори ўпирилиб тушди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг