Беларусда президентлик сайловлари бўлиб ўтди
Беларуснинг амалдаги раҳбари Александр Лукашенко еттинчи президентлик муддатига қайта сайланди. У мамлакатни 1994 йилдан буён бошқариб келмоқда. Марказий сайлов комиссияси дастлабки маълумотларни эълон қилган.
Лукашенкога сайловчиларнинг 86,82 фоиз қисми овоз берди. Сайловдаги давомат 85,7 фоизни ташкил этган. Қолган қисмда Либерал-демократик партия етакчиси Олег Гайдукевич 2,02, тадбиркор Анна Канопатская 1,86, Коммунистик партия Марказий қўмитасининг биринчи котиби Сергей Сиранков 3,21, Меҳнат ва адолат партияси раиси Александр Хижняк эса 1,74 фоиз овоз тўплади.
Мамлакатда сайловлар 26 январь куни ўтказилди. Овоз беришдан кейин бўлиб ўтган матбуот анжуманида Лукашенко ҳокимиятни топшириш учун ўзига ворис қидирмаётганини айтди. «Бу ҳақда сайловдан кейин ўйлаб кўрамиз», деган у.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Миллий нақшларда ўзлигимиз намоён
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг