Бектемир Мелиқўзиев профессионал боксдаги навбатдаги ғалабасини қўлга киритди

14:22 21 Апрель 2024 Спорт
672 0

Архив сурат

Боксчимиз Бектемир Мелиқўзиев (-76 кг) профессионал боксдаги ўзининг навбатдаги ғалабасини қўлга киритди.

Франциялик енгилмас Пьер Юбер Дибомбе (22-0-1, 12 KO)га қарши рингга чиққан ҳамюртимиз очколар ҳисобига устун келди. Гап шундаки, баҳс еттинчи раундда тўхтатилди. Бунга Бектемирнинг қошидан жароҳат сабаб бўлди. Ҳисобланган очколар бўйича (79-73, 79-73, 78-74) ҳамюртимизнинг ғалабаси эълон қилинди. Шу тариқа Бектемир ўзига тегишли бўлган WBA Inter-Continental камарини сақлаб қолди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?