«BCT Cluster» кластерининг хориждаги илк савдо мажмуаси иш бошлади
«BCT Cluster» пахта-тўқимачилик кластери Қирғизистоннинг Ўш шаҳрида ўз савдо мажмуасини очди.
«BCT Cluster» кластери пахта етиштиришдан тортиб, толани чуқур қайта ишлашгача бўлган барча “саноат занжири”ни тўлиқ боғлаган улкан ишлаб чиқариш салоҳиятига эга. Бугунги кунда кластер таркибидаги “Bukhara Cotton Textile” корхонаси 8450 тонна калава ип, 15 миллион погон метр деним жинси мато, 12,5 миллион дона “Деним классик” ва “Деним стрейч” шимлари ишлаб чиқариш қувватига эга.

Юз фоиз табиий бўлган «B Jeans» миллий бренди остидаги кийим-кечакларга ташқи бозорларда талаб катта. Шу боис хорижий давлатларда 100 та савдо нуқтасини ишга тушириш режалаштирилган. Ўш шаҳридаги савдо мажмуаси биринчиси бўлди. Келгусида Европа давлатлари, Болтиқбўйи республикалари, Япония ва АҚШда ҳам шундай савдо тармоқлари фаолияти йўлга қўйилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг