«Бавария» йирик ҳисобда ғалаба қозонди
Кеча, 8 февраль куни Германия Бундеслигасининг 21-тур ўйинлари давом эттирилди. Кун доирасидаги баҳсда «Бавария» клуби ўз майдонида «Хоффенхайм» жамоасини қабул қилди.
Учрашув «мюнхенликлар»нинг 5:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Ўйинда ҳисоб 20-дақиқада Ҳарри Кейн томонидан очилди. Англиялик ҳужумчи пенальтидан унумли фойдаланди.
35-дақиқада меҳмонлар аъзоси Андрей Крамарич ҳисобни тенглаштирди. Биринчи бўлимнинг сўнгги дақиқасида Кейн яна бир бор пенальтидан унумли фойдаланиб, жамоасини танаффусга ғолиб ҳолатда чиқиб кетишини таъминлади. Биринчи бўлимга ҳакам томонидан қўшиб берилган иккинчи дақиқада эса Луис Диас «Бавария»нинг учинчи голини киритди.
Иккинчи бўлим том маънода «Бавария» жамоасининг колумбиялик ҳужумчиси Луис Диасга аталди. Футболчи 62 ва 89-дақиқаларда рақиб дарвозасига яна икки бор тўп киритди. Шу тариқа ўйин 5:1 ҳисобида «Бавария»нинг ғалабаси билан якунланди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Миллий нақшларда ўзлигимиз намоён
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг