«Башакшеҳир» Европа Конференциялар лигасининг сўнгги плей-оффига йўл олди
Кеча, 13 август куни Европа Конференциялар лигаси мусобақасининг 3-саралаш босқичи ўйинлари давом эттирилди. Хусусан, ўзбекистонлик футболчилар — Элдор Шомуродов ва Аббосбек Файзуллаев тўп сураётган «Башакшеҳир» клуби жавоб ўйини доирасида Норвегиянинг «Викинг» жамоасини қабул қилди.
Таъкидлаш керакки, ушбу жамоалар ўртасидаги дастлабки баҳс 7 август куни Ставангер шаҳрида ўтган ва унда «истанбулликлар» 1:3 ҳисобига ғалаба қозонган эди.
Шу сабабли ушбу ўйинда дуранг натижа ҳам турк клубини қаноатлантирарди. Амалда ҳам шундай бўлди. Учрашув 1:1 ҳисоби билан якунланди.
Голларга «Башакшеҳир»дан Деви Зелке муаллифлик қилган бўлса, «Викинг» клуби томонидан киритилган гол Онур Булут ҳисобига автогол сифатида ёзилди.
Элдор Шомуродов янги жамоасида шу кун, расмий ўйинларда биринчи марта асосий таркибда майдонга тушди ва 83-дақиқада Юсуф Сарига алмаштирилди.
Элдор майдонда ҳаракат қилган дақиқаларида битта голли узатма амалга ошириш билан бир вақтда, пасларининг аниқлиги бўйича 66 фоизлик кўрсаткич қайд этди. Яккама-якка курашларда 3 марта ютиб чиқди, 2 марта дриблинг намойиш этди.
Элдорнинг ўйинини «Sofascore» портали 7 баллга баҳолади. Бу жамоадаги энг яхши натижаларидан бири бўлди.
Шу тариқа «Истанбул Башакшеҳир» клуби мусобақанинг ҳал қилувчи плей-оффига чиқди. Жамоанинг бу босқичдаги рақиби номига 3-саралаш цикли якунида ойдинликка киритилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Миллий нақшларда ўзлигимиз намоён
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг