“Барселона”нинг собиқ футболчиси жинсий зўравонликда айбланиб 4,5 йилга қамалди
Фото: EPA
Испания суди Бразилия терма жамоаси ва “Барселона” клубининг собиқ ҳимоячиси Дани Алвесни 2022 йилда Барселонадаги тунги клубда жинсий тажовуз қилганликда айбдор деб топди ва тўрт ярим йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Каталония Олий суди, шунингдек, Алвес жабрланувчига 150 минг евро тўлаши керак деган қарорга келди.
У 2023 йилнинг январида ҳибсга олинган ва шундан бери қамоқда сақланаётган эди. Терговчиларга кўра, Алвес 2022 йил 31 декабрь куни эрта тонгда Барселонадаги “Саттон” клубида жинсий зўравонлик қилганини рад этди. Унинг айтишича, жинсий алоқа учун розилик бўлган.
“Жабрланувчи розилик бермагани исботланган ва даъвогарнинг кўрсатмасидан ташқари, зўрлаш исботланган, деб ҳисоблаш учун далиллар мавжуд”, дейилади суд баёнотида. Алвес ҳукм устидан шикоят қилиши мумкин.
Алвес ўз фаолиятида 46 та совринни қўлга киритган ва дунёнинг энг совриндор футболчиси ҳисобланади. Бразилиялик ҳимоячи 2008 йилдан 2016 йилгача Испаниянинг “Барселона” клубида саккиз мавсум ўтказиб, олти марта Ла Лига, уч марта Чемпионлар Лигаси ва тўрт марта Қирол кубогини ютган. Туриннинг “Ювентус” жамоаси билан Италия чемпионати ва мамлакат кубогини қўлга киритган. Париж Сен-Жермен билан уч марта Франция чемпиони бўлди, шунингдек, Лига кубоги ва Суперкубогида ғолиб чиққан.
2019 йил Алвес Бразилиянинг “Сан-Паулу” жамоаси таркибида Америка кубогининг энг яхши футболчиси деб топилди ва 2020 йилда Бразилия терма жамоаси билан Токио Олимпиадасида ғолиб чиқди.
2022 йил Қатарда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида Алвес Бразилия терма жамоаси таркибида майдонга тушган энг кекса (39 ёш, 6 ой ва 27 кун) футболчига бўлганди. У Бразилия терма жамоаси сафида 126 та ўйин ўтказиб, 8 та гол урган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг