“Барселона”дан навбатдаги ғалаба
Бугун, 22 ноябрь куни Испания Ла Лигасининг 13-тур учрашувлари старт олди. Турнинг марказий баҳсларидан бирида “Барселона” ўз майдонида “Атлетик Бильбао” жамоасини қабул қилди.
Учрашувдаги ҳисоб 4-дақиқадаёқ очилди. Роберт Левандовски мавсумдаги саккизинчи голига муаллифлик қилди.
Биринчи таймга қўшиб берилган дақиқаларда Ферран Торрес фарқни икки поғонага оширди. Шу тариқа илк бўлим “Барселона”нинг 2:0 ҳисобига устунлиги билан якунланди.
Иккинчи бўлим бошида, 48-дақиқада Фермин Лопес мезбонларнинг учинчи голини киритди. Ўйиннинг сўнгги дақиқаларида эса Ферран Торрес ўзининг иккинчи голини уриб, дублини расмийлаштирди. Бу — футболчининг жорий мавсумдаги иккинчи дубли ҳисобланади.
Натижада “каталонияликлар” учрашувни 4:0 ҳисобида йирик ғалаба билан якунлашди. Ушбу натижа орқали Ҳанс Флик шогирдлари вақтинчалик Ла Лига жадвали пешқадамлигига кўтарилди.
Маълумот учун, “Барселона” жамоаси кейинги ўйинини Чемпионлар Лигаси доирасида “Челси”га қарши ўтказади. Учрашув 5 ноябрь куни бўлиб ўтади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари эълон қилинди
- Аёллар Осиё чемпионати мусобақасининг 3-тур ўйинлари давом эттирилди
- Трамп Эрондаги ҳарбий операция «деярли якунланганини» маълум қилди
- МИБ директорига янги ўринбосар тайинланди
- Тошкент – Самарқанд пуллик йўли қурилиши 2 миллиард доллардан зиёдга баҳоланмоқда
- Тошкентда туннель девори ўпирилиб тушди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг