«Барселона» Ла Лига марказий ўйинида ғалаба қозонди
Кеча, 2 декабрь куни Испания Ла Лигасининг 19-тури доирасида ўтказилган «Барселона» ва «Атлетико Мадрид» ўйини бўлиб ўтди. Мазкур баҳсда 3:1 ҳисоби ўрин олди ва Каталония клуби ғалаба қозонди.
Учрашувда ҳисоб 19-дақиқада «Атлетико Мадрид» футболчиси Алехандро Баэна томонидан очилди. Орадан 7 дақиқа ўтиб, Рафинья ҳисобни тенглаштирди. Эслатиб ўтамиз, Рафинья «Барселона» сафидаги сўнгги голини 6 та ўйин олдин «Валенсия» дарвозасига киритган эди. Биринчи бўлим 1:1 ҳисоби билан якунланди.
Иккинчи бўлимнинг 65-дақиқасида Дани Олмо ҳисобни 2:1 кўринишига келтирди. Ўйинга ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда эса Ферран Торрес баҳсдаги сўнгги голни киритди. Якуний ҳисоб — 3:1. Марказий ўйинда ғалаба қозонган «Барселона» Ла Лига жадвалида яққол пешқадам бўлиб олди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- Эркинжон Турдимов: «Муаммо бинода эмас, муаммо раҳбар ва унинг иш услубида»
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини онлайн рўйхатга олиш бошланишига 3 кун қолди
- Президент прокуратура органлари ходимлари ва фахрийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда 2025 йилда 150 тоннадан ортиқ сифатли қон тайёрланган
- “Катта сакраш” ёхуд Ўзбекистон сунъий интеллект ва рақамли технологиялар ривожида янги босқичга қадам қўйди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг