«Барселона» йирик ҳисобда ғалаба қозонди
Кеча, 25 январь куни Испания Ла Лигасининг 21-тур ўйинлари давом эттирилди. Кун доирасидан ўрин олган баҳсда «Барселона» жамоаси «Реал Овьедо» жамоасини қабул қилди.
Учрашув «каталонияликлар»нинг 3:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Ўйинда ҳисоб 52-дақиқада Дани Олмо томонидан очилди. «Барселона»нинг ҳужумда ўтказган кучли прессингидан сўнг, испаниялик футболчи сўнгги зарбани аниқ йўллади.
Орадан 5 дақиқа ўтиб, «Реал Овьедо» футболчилари ҳимояда жиддий хатога йўл қўйди. Бундан «Барселона»нинг бразилиялик футболчиси Рафинья унумли фойдаланиб, ҳисобни 2:0 кўринишига келтирди.
73-дақиқада Ламин Ямаль чап қанотдан йўлланган узатмани акробатик услубда рақиб дарвозасига жойлаб қўйди. Шу тариқа ўйин 3:0 ҳисобида якунланди. Ушбу ғалабадан сўнг «Барселона» клуби яна Ла Лигада пешқадам бўлиб олди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Миллий нақшларда ўзлигимиз намоён
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг