«Барселона» ишончли ҳисобда ғалаба қозонди
Кеча, 31 январь куни Испания Ла Лигасининг 22-туридан ўрин олган баҳслар старт олди. Кун доирасида ўрин олган ўйинда «Барселона» клуби сафарда «Эльче» жамоаси меҳмони бўлди. Учрашув 3:1 ҳисобида Ханс Флик жамоасининг ғалабаси билан якунланди.
Ўйинда ҳисоб 6-дақиқадаёқ очилди. Голга Ламин Ямаль муаллифлик қилди. 29-дақиқада Альваро Родригес ҳисобни тенглаштирди. Орадан 10 дақиқа ўтиб, Ферран Торрес «каталонияликлар»ни яна ҳисобда олдинга олиб чиқди. Биринчи бўлим шу ҳисоб билан якунланди.
Иккинчи бўлимда ҳам «Барселона» тўлиқ устунликка эга бўлди. 70-дақиқада Маркус Рэшфорд баҳсдаги сўнгги голни киритди. Шу тариқа учрашув 3:1 ҳисобида мусобақа пешқадамининг ишончли ғалабаси билан якунланди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Миллий нақшларда ўзлигимиз намоён
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг