«Барселона» «Атлетик»ни аяб ўтирмади
Кеча, 7 январь куни Саудия Арабистонида Испания Суперкубоги мусобақаси старт олди. Мусобақанинг дастлабки ўйинида «Барселона» клуби «Атлетик Бильбао» жамоаси билан куч синашди.
Жидда шаҳрида жойлашган «Ал-Инма» стадионида кечган баҳс номинал мезбонларнинг йирик ғалабаси билан якунланди. Учинда ҳисоб 22-дақиқада Ферран Торрес томонидан очилди. Орадан 8 дақиқа ўтиб, Фермин Лопес ҳисобдаги фарқни иккитага оширди.
34-дақиқада Руни Бардғжи Каталония клубининг учинчи голини киритди. Орадан 4 дақиқа ўтиб эса Рафинья танаффусга жамоаларнинг 4:0 ҳисобида йўл олишини таъминлади.
Иккинчи бўлимнинг 52-дақиқасида Рафинья ўйинда дублга эришди. Шу тариқа, баҳс 5:0 ҳисобида Ханс Флик жамоасининг ғалабаси билан якунланди.
Энди «Барселона» Испания Суперкубогининг финал ўйинида «Реал Мадрид» — «Атлетико Мадрид» учрашуви ғолибига қарши майдонга чиқади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нодирбек Абдусатторов Прагадаги шахмат фестивалида чемпионликни қўлга киритди
- Матчанов Умирзак Сеитжановичнинг иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси эълони
- Яқин Шарқдаги кескинликнинг нархи: АҚШ, Исроил ҳамда Эрон уруш учун қанча сарфлаяпти?
- “Барселона” қийин ғалабани қўлга киритди
- Аёллар Осиё чемпионати мусобақасининг 3-тур ўйинлари давом эттирилди
- Трамп Эрондаги ҳарбий операция «деярли якунланганини» маълум қилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг