Барча ёшдаги фарзандларнинг таълимига йўналтирилган тўловлари солиқдан озод қилинади

22:05 08 Май 2023 Ҳужжатлар
1846 0

Президентнинг “Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясини амалга ошириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармони қабул қилинди.

Унга кўра:

— 2023 йил 1 августдан бошлаб солиқ тўловчилар томонидан ёшидан қатъи назар фарзандларининг Ўзбекистон Республикаси таълим ташкилотларида таълим олишлари учун йўналтириладиган тўловлар солиқ солинмайдиган даромадлар тоифасига киритилади;

— 2023 йил 1 сентябрдан бошлаб олий таълим ташкилотлари юриспруденция йўналишида таҳсил олаётган битирувчи курс талабаларига адвокатлик тузилмаларида меҳнат қонунчилигига мувофиқ ўқишдан бўш вақтда адвокат ёрдамчиси сифатида иш фаолиятини олиб боришга рухсат этилади.

Шунингдек, 2023/2024-ўқув йили бошлангунига қадар:

— барча таълим турлари ва босқичларидаги Конституцияни ўрганиш бўйича ўқув режалари ва таълим дастурлари қайта кўриб чиқилиб, улар янги таҳрирдаги Конституция норма ва қоидаларига мослаштирилади.

— ўқувчиларга, ёш хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда, янги таҳрирдаги Конституцияни ўргатиш бўйича замонавий методика асосида дарсликлар, ўқув қўлланмалари ва махсус адабиётларни яратиш чоралари кўрилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер