Бангкокдаги ЙТҲда Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди
Фото: «Дунё»
Бугун, 18 март куни Таиланднинг Бангкок шаҳрида автобус иштирокида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида бир нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди. Бу ҳақда «Дунё» ахборот агентлиги хабар берди.
Қайд этилишича, Бангкок шаҳрида юз берган автоҳалокатда бир нафар ўзбекистонлик шахс оғир тан жароҳат олиши натижасида воқеа жойида вафот этган. Шунингдек, турли тан жароҳати олган яна уч нафар Ўзбекистон фуқаросига тезкор тиббий ёрдам кўрсатилиб, шифохонадан жавоб берилган.
Ташқи ишлар вазирлиги Консуллик-ҳуқуқий департаменти маълумотига кўра, вазият алоҳида назоратга олинган. Ўзбекистоннинг Таиланддаги дипломатик ваколатхонаси ходимлари томонидан фуқароларимизга керакли тартибда барча зарур ёрдам кўрсатилмоқда.
Билдирилишича, марҳумнинг яқинлари билан алоқа ўрнатилиб, ҳозирги вақтда жасадни Ватанга олиб келиш чоралари кўрилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нодирбек Абдусатторов Прагадаги шахмат фестивалида чемпионликни қўлга киритди
- Матчанов Умирзак Сеитжановичнинг иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси эълони
- Яқин Шарқдаги кескинликнинг нархи: АҚШ, Исроил ҳамда Эрон уруш учун қанча сарфлаяпти?
- “Барселона” қийин ғалабани қўлга киритди
- Аёллар Осиё чемпионати мусобақасининг 3-тур ўйинлари давом эттирилди
- Трамп Эрондаги ҳарбий операция «деярли якунланганини» маълум қилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг