Балиқчи туманида Омонариқ ариғи модернизация қилинмоқда

13:00 05 Декабрь 2025 Жамият
144 0

Балиқчи туманидаги Омонариқ ариғининг ҳолати ўрганилди. Узунлиги 8,5 километр бўлган ушбу ариқ 450 гектар суғориладиган экин майдонларини сув билан таъминлаб, туман қишлоқ хўжалиги учун муҳим аҳамиятга эга.

Суғориладиган ерларни кафолатли сув билан таъминлаш мақсадида ариқни лой-қумдан тозалаш, сувнинг йўқотилишини камайтириш ва самарадорлигини ошириш учун бетонлаш ишлари амалга оширилмоқда. Бу жараён учун зарур техника ва механизмлар жалб этилган.

Ушбу ариқ орқали Тумор, Фаровон, Омонариқ, Нурафшон ва Сарнавул маҳаллаларининг экин майдонларига сув етказиб берилади. Олиб борилаётган ишлар натижасида сувни 30 фоизгача тежаш имконияти яратилади.

Музаффарбек КАРИМОВ, журналист.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?