Бахтиёр Саидов Хитой ташқи ишлар вазири билан телефон орқали мулоқот қилди
Фото: Иллюстратив фото
2023 йил 19 январь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири в.б. Бахтиёр Саидов Хитой Халқ Республикаси Ташқи ишлар вазири Цинь Ган билан телефон орқали мулоқот ўтказди.
Суҳбат аввалида Бахтиёр Саидов ва Цинь Ган бир-бирларини ТИВ раҳбари лавозимига тайинлангани муносабати билан табрикладилар.
Икки давлат раҳбарларининг ишончли мулоқоти ва биргаликдаги саъй-ҳаракатлари туфайли бугунги кунда Ўзбекистон-Хитой муносабатлари мисли кўрилмаган юксак босқичга кўтарилиб, мустаҳкам хусусият касб этгани ва жадал тус олгани қайд этилди. Парламентлар, ҳукуматлар, ТИВ ва тегишли вазирликлар ўртасида фаол мулоқот олиб борилмоқда.
Икки ва кўп томонлама шаклдаги режалаштирилган тадбирларнинг жадвали ва уларга тайёргарликнинг турли жиҳатлари кўриб чиқилди.
Халқаро ва минтақавий хавфсизлик масалалари бўйича Ўзбекистон ва Хитойнинг позициялари ўхшашлиги таъкидланди.
Томонларнинг БМТ, ШҲТ ва бошқа ташкилотлар доирасида яқин муносабатларни давом эттиришга тайёрлиги тасдиқланди.
Савдо-иқтисодий алоқаларни жадаллаштириш ва транспорт-коммуникация соҳасидаги лойиҳаларни амалга оширишни тезлаштириш бўйича таклифлар кўриб чиқилди.
Ўзбекистон ва Хитой ТИВ раҳбарларининг телефон орқали мулоқоти очиқ, самимий ва дўстона руҳда ўтди. Ўзбекистон-Хитой ҳар томонлама стратегик шерикчилигини янада ривожлантириш мақсадида амалий алоқаларни давом эттиришга келишиб олинди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
- Наманганда 3 та йирик институт битта университетга бирлаштирилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг