Байрам муносабати билан пойтахтдаги жамоат транспортлари ҳаракатига ўзгартиришлар киритилади
Янги йил байрами муносабати билан Тошкент метрополитени ҳамда шаҳар автобус йўналишлари ҳаракати режимига вақтинчалик ўзгартиришлар киритилади. Бу ҳақида Тошкент шаҳар транспорт бош бошқармаси маълумот берди.
Жумладан, метро ҳаракати:
- Байрам кечасида фуқароларнинг эркин ва хавфсиз ҳаракатланишини таъминлаш мақсадида метро поездлари 31 декабрь куни соат 05:00 дан 1 январь куни соат 01:00 га қадар узлуксиз равишда хизмат кўрсатади;
- 2025 йил 31 декабрь ва 2026 йил 2 январь кунлари — метро поездлари шанба куни жадвали асосида ҳаракатланади;
- 2026 йил 1 январь куни — метро поездлари якшанба куни жадвали бўйича қатнайди;
- 5 январь (душанба) — иш куни бўлиб, метро ҳаракати одатий иш куни жадвали асосида ташкил этилади.
Шунингдек, автобус йўналишлари ҳаракати:
- Янги йил байрами муносабати билан 2025 йил 31 декабрь куни шаҳар автобус йўналишларида қатновлар соат 01:00 га қадар амалга оширилади;
- 2026 йил 1 декабрдан 2026 йил 4 январь кунига қадар шаҳар автобус йўналишларида қатновлар якшанба куни учун белгиланган иш тартиби асосида ташкил этилади.
«Жамоат транспортидан фойдаланишда мазкур ўзгаришларни инобатга олишингизни сўраймиз», — дейилади бошқарма хабарида.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази Prix Versailles талқинига кўра 2026 йилнинг дунёдаги энг гўзал музейлари рўйхатига киритилди
- Нодирбек Абдусатторов Прагадаги шахмат фестивалида чемпионликни қўлга киритди
- Эндиликда йўловчи божхона декларациясини мобил илова орқали электрон шаклда топшириш мумкин
- Матчанов Умирзак Сеитжановичнинг иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси эълони
- Яқин Шарқдаги кескинликнинг нархи: АҚШ, Исроил ҳамда Эрон уруш учун қанча сарфлаяпти?
- Эроннинг ҳужум салоҳияти 50 фоизга қисқарди – АҚШ сенатори
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг