«Байер Леверкузен» мағлубиятсиз серия бўйича рекорд ўрнатди

17:00 03 Май 2024 Спорт
794 0

Фото: Reuters

Германиянинг «Байер Леверкузен» футбол клуби кучли бешлик чемпионатларида энг узун мағлубиятсиз серия қайд этмоқда. Кеча ушбу жамоа Европа Лигаси доирасида Италиянинг «Рома» клубини меҳмонда 0:2 ҳисобида мағлуб этиб, ютқазиқсиз ўйинлари сонини 47 тага (39 та ғалаба, 8 та дуринг) етказиб олди.

Натижада энг узун мағлубиятсиз серия қайд этган жамоалар учлиги қуйидагича кўриниш олди: «Байер Леверкузен» – 47 та ўйин, «Ювентус» – 43 та ўйин, «Реал Мадрид» – 40 та ўйин.

Немис клубини айни пайтда «Реал Мадрид», «Ливерпул» ва «Бавария» клублари афсонаси Хаби Алонсо бошқармоқда. Гарчи кўплаб таклифлар бўлишига қарамай испаниялик мураббий немис жамоаси билан шартномасини узайтирган.

«Байер Леверкузен» ушбу мавсумда Германия чемпионатида Бундеслигада муддатидан олдин ғолибликка эришди. Ушбу клуб «Бавария»нинг 11 йиллик кетма-кет чемпионлик анъанасига нуқта қўйди.

Айни пайтда Хаби Алонсо шогирдлари Германия лига кубоги ҳамда Европа лигаси бош соврини учун курашни давом эттирмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?