Байден қарийб 200 йиллик рекордни янгилади
Президент Жо Байден ҳокимият тепасига келгандан бери мамлакатга 8 миллиондан ортиқ одам кўчиб келган. Ушбу вақт оралиғида АҚШга иммигрантларнинг келиши рекорд даражада юқори бўлган.
2021 ва 2023 йиллар оралиғида ҳар йили ўртача 2,4 миллион киши Қўшма Штатларга кириб келган. Бу ҳақда «The New York Times» нашри АҚШ Конгрессининг Бюджет бюросига таяниб хабар берди.
Нашр таҳлилига кўра, иммиграция ўсишининг асосий сабаби Байденнинг юмшоқ иммиграция сиёсатидир. Бунга Венесуэла, Украина ва Гаитидаги инқирозлар ҳам таъсир кўрсатган.
Натижада ушбу мамлакатлар фуқаролари АҚШга тобора кўпроқ кўчиб ўтишни бошлаганлар. Шунингдек, Америка чегарасига етиб боришга ёрдам берадиган контрабанда тармоқлари ҳам мисли кўрилмаган даражада ривожланган.
Статистика маълумотларига кўра, 2021 йилдан буён мамлакатга келган муҳожирларнинг қарийб 60 фоизи ноқонуний киришни амалга оширган.
2023 йилда АҚШ аҳолисининг 15,2 фоизи хорижда туғилганларни ташкил қилган. Аввалги рекорд 1890 йилда ўрнатилган бўлиб, ўшанда АҚШда аҳолининг 14,8 фоизи мамлакатга кўчиб келганлардан иборат бўлган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Миллий нақшларда ўзлигимиз намоён
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг