Байдарка ва каноэчиларимиз Осиё чемпионатининг илк кунида 11 та медаль қўлга киритишди
Фото: Миллий олимпия қўмитаси
Таиландда слалом баҳсларидан сўнг байдарка ва каноэ бўйича Осиё чемпионатига старт берилди. Қувонарлиси, спортчиларимиз биринчи кун баҳсларида 5 та олтин, 5 та кумуш ва 1 та бронза, жами 11 та медаль қўлга киритишди.
Мусобақа ёшлар ва катталар ўртасида ўтказилмоқда. Буэнос-Айрес-2018 ўсмирлар Олимпиадаси чемпиони Гулбаҳор Файзиева катталар тоифасида ҳам ўзининг нималарга қодир эканини яна бир карра кўрсатиб, қитъа биринчилигининг олтин медалига сазовор бўлди. Шунингдек, жамоамиз ғазнасига яна 4 та олтин медални ёшларимиз тақдим қилишди. Бугунги кун қаҳрамонлари:
Катталар, олтин медаль:
С-1: Гулбаҳор Файзиева
Кумуш медаль:
К-1: Шахриёр Маҳкамов
К-2: Шоҳруҳбек Азамов ва Самандар Ҳайдаров
К-4: Камила Малахова, Юлия Борзова, Екатирина Шубина, Арина Танатмишева
Бронза медаль:
С-1: Нурислом Тўхтасин ўғли
Ёшлар, олтин медаль:
К-1: Акмал Мирзаев
К-1: Ксения Ивлиева
С-1: Муҳаммадали Мирисманов
С-2: Камолиддин Раҳматуллаев ва Азимжон Сотиболдиев
Кумуш медаль:
С-1: Шоҳсанам Шерзодова
К-4: Ибратбек Эргашев, Абдусалом Нормирзаев, Акмал Мирзаев ва Сергей Слепов.
Маълумот учун, барча йўналишлар 1000 метр масофага ўтказилди. Ёшлар тоифаси 18 ёшгача бўлган спортчилар ўртасида ташкил этилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Лўлилар фақат тиланчими?...” Улар яшаётган маҳалладан фоторепортаж
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- Янгиланаётган Марказий Осиё: бирлик, дўстлик ва ҳамкорликнинг янги босқичи
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг