«Баҳорги асалнинг харидори кўп»
Рустам Нурматов/«Халқ сўзи». Сармичликлар Ботир Додоевни асаларичилик соҳасининг етук билимдони деб билади. У бунга осонликча эришмади. Асаларичиликка оид кўплаб мақолалар, дарсликларни ўқиди. Жиззах, Зомин ва бошқа туманларга бориб, тажрибали асаларичилардан маслаҳат олди. Асалари бизнесини бошлашдан олдин бу соҳа яхши даромад келтиришини билиб, барча қийинчиликларга чидади. Энди Сармичда ундан ўтадиган асаларичи йўқ.
— Асаларичилик бутун йил давомида тинимсиз меҳнат дегани. Асалариларни қишдан олиб чиқишнинг ўзи бўлмайди, — дейди янгиободлик тадбиркор Б. Додоев. — Асалариларим касалликка чидамли. Улар билан ишлашни яхши кўраман. Шуни орқасидан оила боқиб келяпман. Рўзғоримиз бадастир. Орзу-ҳаваслар билан тўйлар қилдик. Жиззах вилоятида бошқа жойларда учрамайдиган шифобахш ўсимликлар кўп. Табиати тоза. Тоғ ҳавоси. Асаларичилик мавсуми март охири ёки апрелнинг бошларида бошланади. Баҳор гулларидан олинган асалдан юз фоиз табиий гиёҳларнинг ҳиди келиб туради. Шунинг учун ҳам баҳорги асалнинг харидори кўп.

Кўпчилик асаларини фақат асал ишлаб чиқаради, деб ўйлайди. Албатта, бу асосий вазифаси, шу билан бирга, ўсимликларни чанглатувчи ҳам ҳисобланади. Асалариларнинг иштирокисиз кўплаб ўсимликлар мева бермайди. Асалари юз грамм нектар йиғиш учун миллионтача гулга қўнади. Бир килограмм асал тўплаш учун бир неча юз минг километр масофани босиб ўтади. Бу ер шари атрофини тахминан ўн марта айланиб чиқишга тенгдир. Ҳар кеч атайлаб асалари қутилари турган жойга бориб, қулоқ тутаман. Уйларига бол олиб келаётган минглаб асаларилар бир-бирига: «ҳой, менинг юким оғирроқ, йўл беринглар!» дегандек гувуллагани эшитилади. Шу овоз худди қадим бир куйдек менга ором беради.
Ҳозирги кунда Ботир Додожонов ўз хонадонида юз яшик асалари парвариш қилмоқда. Асаларидан йилига 1-1,5 тоннагача асал олиб, 100-150 млн. сўмгача даромад топади. Асаларилари нектар ахтариб узоқ-узоқларга учиб кетмаслиги учун томорқасида 0.07 гектарлик мевали боғ барпо этган. Асаларилар уяси ёнида доим сув бўлиши учун ёғин сувлари йиғиладиган ҳавзаси ҳам бор. Йиғилган сувдан экинларни томчилатиб суғоришни йўлга қўйган. Эндиликда моҳир асаларичининг тажрибасини ўнлаб сармичликлар ўрганмоқда. Асаларичиликка мослашган маҳаллалардаги кўплаб оилаларда асаларилар ижро этаётган симфония янграмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг