Баҳодир Жалолов икки карра Олимпиада чемпиони!

02:12 11 Август 2024 Спорт
1326 0

Бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Баҳодир Жалолов Париж Олимпиадасида олтин медалга сазовор бўлди.

+92 кг вазн тоифасида беллашувларда қатнашган боксчимиз финалда ҳамюртимизга Испания вакили Айюб Гадфага қарши рингга чиқди.

Қийин кечган баҳсда «Big Uzbek» («Катта Ўзбек») номини олган юртдошимиз рақибидан ҳар томонлама устунлик қилди ва беллашувни ўз фойдасига ҳал қилди — 5:0.

Бу Баҳодирнинг ёзги Олимпиада ўйинларидаги иккинчи олтин медали ҳисобланади. Маҳоратли боксчимиз «Токио-2020»да ҳам барча рақибларидан устун келганди.

Баҳодир Жалолов Париж Олимпиадасининг 1/8 финалида норвегиялик Омар Шихани, 1/4 финалда эса австралиялик Теремоана Теремоанани, ярим финалда эса германиялик Нелви Тиафак мағлубиятга учратганди.

Баҳодир Жалолов Исомиддин ўғли 1994 йил 8 июлда Сурхондарё вилоятида таваллуд топган. У 2019 ва 2023 йилларда ўтказилган жаҳон, 2017, 2019 ва 2021 йилларда ташкил этилган Осиё чемпионатларидан олтин медалларни қўлга киритган. 2022 йилда ўтказилган Осиё ўйинларида ҳам унга тенг келадиган рақиб топилмаган.

Аввалроқ, «Токио-2020» ғолиби Акбар Жўраев «Париж-2024»да кумуш медалига эга чиққанди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер