«Бағрикенглик ҳафталиги»га старт берилди

12:08 16 Ноябрь 2021 Маданият
1682 0

БМТ Бош Ассамблеясининг қарорига кўра, 1997 йилдан буён 16 ноябрь бутун дунёда «Халқаро бағрикенглик куни» сифатида нишонланади.

Дин ишлари бўйича қўмита ахборот хизмати маълумотига кўра, ҳозирги кунда Ўзбекистон 130 дан ортиқ миллат ва элатлар вакиллари учун умумий уй ҳисобланади. Мамлакатимизда 16 та диний конфессия фаолият кўрсатмоқда. Ўзбекистон дунё мамлакатлари учун бағрикенглик борасида намуна бўлиб келмоқда.

2019 йилдан эътиборан ушбу сана Ўзбекистонда ҳафталик тарзида кенг нишонланиб келинмоқда. 

Бу йил ҳам ушбу анъана давом этиб, «Маърифат ва миллатлараро бағрикенглик» шиори остида «Бағрикенглик ҳафталиги»га старт берилди. 

Ҳафталик доирасида турли илмий-амалий конференциялар, давра суҳбатлари, учрашувлар, кўргазма ва тақдимотлар ҳамда бошқа маданий-маърифий тадбирлар ўтказилиши режалаштирилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?