Бағдодлик томорқачи иссиқхонада 25 турдаги лолаларни парваришлаб, экспорт қилмоқда
Фото: "Халқ сўзи"
Ботир Мадиёров/“Халқ сўзи”. Фарғона вилоятининг Қува туманида кейинги йилларда атиргулчилик бизнеси жадал ривожланиб, бугунги кунда 400 хилдан ортиқ анвойи гуллар МДҲ, Осиё ва Европа қитъасининг ўнлаб давлатларига экспорт қилинмоқда.
Айни жараёнда миришкор томорқачилар жаҳон бозорида харидоргир энг ноёб гулларни маҳаллий иқлим шароитига мослаштириб, шу ерда экиб кўпайтириш бўйича ҳам қувонарли ютуқларни қўлга киритишаётир. Бу борада Нидерландия, Япония, Жанубий Корея сингари мамлакатлардан янги навлар уруғлари олиб келиниб, маҳаллий шароитда кўпайтириляпти.
Бағдод туманида истиқомат қилувчи Шуҳратжон Хурсанов ана шу тажрибалар асосида ўз томорқасида Нидерландия лоласини парваришлашни йўлга қўйди. Шу мақсадда икки сотих майдонда иссиқхона ташкил этиб, Нидерландиядан келтирилган 25 турдаги лола пиёзчаларини гидропоника усулида етиштиришни йўлга қўйди. Бу усулда уруғ тупроққа эмас, сувга экилади ҳамда узоқ масофаларга ташишга яроқли бўлади.
—Шу кунларда дастлабки ҳосилни йиғиштириб олиб, хорижга экспорт қилишни бошладик,—дейди Ш. Хурсанов. —Тўғри, гулчиликнинг харажати катта, аммо даромади ҳам шунга яраша бўлади. Ҳозирда ушбу фаолиятни кенгроқ миқёсда ривожлантириш учун янги бизнес-режа тайёрлаяпмиз.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Ўзбекистоннинг 7 та моддий ва номоддий маданий мерос объектлари AYSESKO рўйхатига киритилди
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- Эркаклар аёлларга нисбатан кўпроқ калория истеъмол қилиши керакми?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг