Бағдодда «Аёллар саломатлик маркази» иш бошлади

17:31 04 Февраль 2025 Жамият
262 0

Ботир МАДИЁРОВ/«Халқ сўзи». Фарғона вилояти ҳокимлиги ташаббуси билан Бағдод туманида янги спорт мажмуаси – «Аёллар саломатлик маркази» фойдаланишга топширилди. Эзгу мақсад йўлида вилоят маҳаллий бюджети ҳисобидан 7,5 млрд сўм маблағ сарфланди. Шу тариқа марказда замонавий мезонлар асосида югуриш йўлаклари, воркаут майдонлари қуриб битказилди.

Марказнинг фитнес бўйича мураббийи Дилзода Ҳайдарованинг қайд этишича, эндиликда бу масканда бир пайтнинг ўзида 200 нафар хотин-қизлар учун фитнес зал, гимнастика клубларида мунтазам равишда машғулотларда қатнашиш имконияти яратилди. Шунингдек, фитобарда доривор ўсимликлар тайёрланган шифобахш дамламалар берилади. Машғулотлар 5 нафар малакали мураббий томонидан олиб борилади. Янги иш бошлаган марказга 81 турдаги спорт анжомлари туҳфа этилди.

— Кундалик фаолиятидан сўнг ёки бўш вақтларда бундай машғулотларда қатнашиш оила бекалари саломатлигини асраш, оилаларда соғлом турмуш тарзини тарғиб этишда муҳим аҳамиятга эга, — дейди «Конизар» МФЙ хотин-қизлар фаоли Дилшода Салимова. — Шу боис дастлабки куннинг ўзидаёқ маҳалламизда истиқомат қилувчи кўплаб опа-сингилларимиз ушбу марказга аъзо бўлишди. Яқин вақт ичида ҳудуддаги таълим муассасалари ўқувчиларини ҳам жалб этиш ва мураббийлар кўмагида профессионал спортчилар тайёрлаш ҳам мақсад қилинган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер