БАА президенти Абдулазиз Аққуловни «Мустақиллик» ордени билан тақдирлади

20:09 20 Январь 2026 Сиёсат
449 0

Фото: «Дунё» АА

Бирлашган Араб Амирликлари Президенти Шайх Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаён Ўзбекистоннинг ушбу давлатдаги элчиси Абдулазиз Аққуловни мамлакатдаги элчилик фаолияти якунланиши муносабати билан Биринчи даражали «Мустақиллик» ордени билан тақдирлади. Бу ҳақда «Дунё» ахборот агентлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, яқинда Ўзбекистон Туризм қўмитаси раиси лавозимига тайинланган Абдулазиз Аққулов ушбу мукофотни БАА Ташқи ишлар вазирлигида бўлиб ўтган учрашувда Давлат вазири Саид бин Муборак Ал-Ҳажрий топширган.

Мулоқот чоғида вазир БАА ва Ўзбекистон ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик алоқалари ҳақида тўхталиб, барча соҳаларда муносабатларни янада ривожлантиришга содиқлигини таъкидлаган. Ал-Ҳажрий элчига келгуси фаолиятида муваффақият тилаб, унинг ваколати доирасида икки томонлама муносабатларни ривожлантиришдаги ўрнини юқори баҳолаган.

Ўз навбатида, Абдулазиз Аққулов Президент Шайх Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаёнга чуқур миннатдорлик билдириб, БАА раҳбарияти мамлакатнинг жаҳон миқёсидаги мавқеини мустаҳкамлашга қатъий интилаётганини акс эттирувчи тараққиёт ва ютуқларни эътироф этган.

Учрашув якунида ўзбекистонлик дипломат ўзаро алоқаларни мустаҳкамлаш миссияси муваффақиятига ҳисса қўшган ҳамкорлик учун ҳукумат таркибидаги барча идораларга миннатдорлик изҳор этган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер