Азизбек Бойназаров V Ислом бирдамлик ўйинларининг пара сузиш баҳсларида бронза медали соҳиби бўлди

19:27 09 Август 2022 Спорт
709 0

Фото: Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси

Ҳозиргина Коня шаҳрида давом этаётган V Ислом бирдамлик ўйинларининг пара сузиш баҳсларида 100 метрга брасс усулида сузиш бўйича финал беллашувлари якунланди.

Эътиборлиси, унда иштирок этган ҳамюртимиз Азизбек Бойназаров 1 дақиқаю 18.26 сония натижа билан бронза медалини қўлга киритди.

Таъкидлаш керакки, бу Азизбекнинг V Ислом бирдамлик ўйинларидаги 3-медали бўлди. Бунгача у 200 метрга комплекс ҳамда 100 метрга баттерфляй усулида сузиш бўйича олтин медалларни қўлга киритган эди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер