Азиз Воитов қишлоқ хўжалиги вазири лавозимидан истеъфога чиқарилди
Қишлоқ хўжалиги вазири Воитов Азиз Ботирович лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда "Юксалиш" умуммиллий ҳаракати расмий саҳифаларида маълум қилинди.
Ҳозирча, Воитовнинг нима сабабдан ишдан олингани маълум эмас.
Маълумот учун, Азиз Воитов 1980 йилда туғилган, Тошкент молия институтини «Солиқ ва солиққа тортиш» мутахассислиги бўйича битирган (2001) ҳамда Олий ишбилармонлик мактабида «Бизнес бошқаруви» бўйича таҳсил олган (2010).
Воитов ўз вақтида «Ўзбекистон саноат-қурилиш банки» АТБ бошқаруви раиси лавозимида ишлаган. 2020 йил мартидан инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият олиб борган, 2022 йил август ойидан буён қишлоқ хўжалиги вазири лавозимида ишлаб келаётганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Ўзбекистоннинг 7 та моддий ва номоддий маданий мерос объектлари AYSESKO рўйхатига киритилди
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- Эркаклар аёлларга нисбатан кўпроқ калория истеъмол қилиши керакми?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг