Аёллар Ўзбекистонда энг кўп қайси ёшда она бўлишмоқда?

12:02 26 Март 2025 Жамият
742 0

Миллий статистика қўмитаси ота-оналарнинг фарзанд кўришдаги ёш гуруҳлари ҳақида маълумотларни эълон қилди.

Маълум қилинишича, 2024 йилда ФҲДЁ органларида республика бўйича жами 926 422 та тирик туғилиш ҳолатлари қайд этилган.

Эркакларнинг энг юқори ота бўлиш ёши 25-39 ёш оралиғида бўлиб, бу даврдагиларнинг фарзандли бўлиш кўрсаткичлари 82,5 фоизни ташкил этди. 25 ёшгача бўлганларда чақалоқларнинг дунёга келиши 10,7 фоиз бўлса, 40 ёш ва ундан катталар 6,8 фоиз ҳолатда ота бўлишган.

Фарзандли бўлиш кўрсаткичлари аёлларда 25 ёшгача 39,3 фоиз, 25-39 ёшдагиларда 59,5 ва 40 ёшдан катталарда 1,2 фоизни қамраб олган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?