Аёллар ўртасида Осиё чемпионати лигаси старт олди
Кеча Осиё майдонларида бу йил бўлиб ўтадиган аёллар ўртасидаги Осиё чемпионлар лигаси турнирининг финал босқичига саралаш баҳслари бошланди.
Ушбу мусобақада Ўзбекистон шарафини Қаршининг «Насаф» жамоаси қизлари ҳимоя қилмоқда. «Аждарлар» саралашнинг «B» гуруҳидан ўрин олган бўлиб, ушбу гуруҳ баҳслари Қашқадарё вилояти жойлашган «Марказий» стадионда бўлиб ўтмоқда.

Кеча Владислав Хан бошчилигидаги жамоа турнирдаги иштирокини бошлади. Дастлабки турда «Насаф»га Непал мамлакатининг «APF» жамоаси рақиблик қилди.
Учрашув Ўзбекистон чемпионининг 3:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Дастлабки 2 та голга ёзги трансферлар даврида жамоага келиб қўшилган Диёра Ҳабибуллаева муаллифлик қилди. Учинчи гол эса Мафтуна Шойимова ҳисобига ёзилди.

Маълумот учун, «Насаф» жамоаси 2-турдаги ўйинини 28 август санада Саудия Арабистони чемпиони «Ал-Насср» клубига қарши ўтказади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Машинада хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати тасдиқланади
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- “Доҳа — Қатарнинг юраги, тунги ритмда уриб турган шаҳар”
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг