“Аёллар дафтари”га кириш эмас, чиқиш муҳимроқ
Шу кунларда Қўқон шаҳрида “Аёллар дафтари”нинг навбатдаги босқичи бўйича маҳаллаларда ҳатловдан ўтказиш ишлари бошланди. Айни жараёнда хотин-қизларнинг муаммолари ўрганилиб, рўйхатга киритиш орқали тегишли ёрдам кўрсатиш ишлари амалга оширилади.
Ҳар бир сектор кесимида ишчи гуруҳлари фаолияти йўлга қўйилиб, унга маҳалла еттилиги ва фаоллари жалб этилган. Шу тариқа маҳалладаги хотин-қизлар фаоли тавсияси асосида “Аёллар дафтари”га киритиладиган хотин-қизга жорий йил давомида турли йўналишларда ижтимоий ёрдам кўрсатилади. Ижтимоий муаммолари ҳал этилгач эса мазкур рўйхатдан чиқарилади.
— 2023 йили шаҳар миқёсида “Аёллар дафтари”га киритилган 2305 нафар ишсиз хотин-қизнинг бандлиги таъминланди. Шунингдек, 528 нафари даромадли касб ва ҳунарларга бепул ўқитилди, — дейди Қўқон шаҳар ҳокими ўринбосари — оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Нигора Эргашева. — Ўз навбатида 21 нафар оила бекаларига субсидия асосида ишлаб чиқариш дастгоҳлари топширилган бўлса, 472 нафарига тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш учун имтиёзли кредитлар ажратилди.

Ўтган йил мобайнида 473 нафар боқувчиси бўлмаган эҳтиёжманд хотин-қиз ҳамда 529 нафар ижтимоий ёрдамга муҳтож I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган аёлларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 4 баравари миқдорида бир марталик моддий ёрдам кўрсатилди. 12 нафар хотин-қизга 174 миллион сўмдан зиёд жарроҳлик амалиёти харажатлари тўлаб берилди. 52 нафар аёлга реабилитация воситалари (эшитиш ускуналари, ногиронлик аравачалари) топширилди.
2024 йилда бу борадаги ишлар кўламини сифат ва салмоқ жиҳатдан янада кенгайтириш кўзда тутилган.
Ботир МАДИЁРОВ, “Халқ сўзи”.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари эълон қилинди
- Аёллар Осиё чемпионати мусобақасининг 3-тур ўйинлари давом эттирилди
- Трамп Эрондаги ҳарбий операция «деярли якунланганини» маълум қилди
- МИБ директорига янги ўринбосар тайинланди
- Тошкент – Самарқанд пуллик йўли қурилиши 2 миллиард доллардан зиёдга баҳоланмоқда
- Тошкентда туннель девори ўпирилиб тушди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг