Автомашина ичини коронавирусга қарши қандай дезинфекциялаш мумкин? — долзарб саволларга аниқ жавоблар

18:15 12 Ноябрь 2020 Жамият
991 0

АОКА пресс-холида Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Ботир Қурбонов аҳолидан тушган саволларга жавоб қайтарди.

Савол: Автомашина ичини коронавирусга қарши қандай дезинфекциялаш мумкин?

Жавоб: Коронавирус инфекцияси юза қисмларда, жисмлар сатҳида бир неча соатдан 2-3 кунгача сақланади.

Автомобилнинг эшик очадиган жойи, қўл ости ёстиқчаси, хавфсизлик камарининг қисқичи дезинфекцияли салфеткалар билан артилиши шарт.

Транспорт воситасининг ички салонини доимий равишда шамоллатиб туриш зарур.

Aвтотранспорт воситаларини бошқариш қисмлари, шунингдек, мультимедиа экранлари дезинфекциялаш воситалари (водород пероксид, 70 фоизли спирт, таркибида хлор бўлган воситалар), тери қопламалар эса ювиш воситалари билан мунтазам равишда артиб турилади.

Савол: Россиядан келганларда ПЗР тести маълумотномаси мавжуд бўлса, 14 кунлик карантинда бўлиши шартми?

Жавоб: Хориждан келаётган шахсларнинг Республика ҳудудига киришидан аввал 72 соатдан кам бўлмаган манфий ПЗР тест таҳлил натижаси бўлиши керак.

Агарда 72 соатдан ошган тест таҳлили ва шахсда касаллик белгилари (тана ҳарорати кўтарилган, йўтал, шамоллаш аломатлари) бўлса, у ҳолда уй шароитида карантинга олиниши мумкин.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?