Австрия мактабидаги қирғин: Фожиа ҳақида нималар маълум бўлди

Фото: AFP
Австриянинг Грац шаҳридаги мактабига уюштирилган ҳужумнинг ташкилотчиси ушбу таълим муассасасининг собиқ ўқувчиси бўлиб чиқди.
Маҳаллий ОАВ маълумотларига кўра, 21 ёшли собиқ ўқувчи мактабга қонуний йўл билан сотиб олинган иккита қурол – тўппонча ва ов милтиғи билан бостириб кириб, ўқувчи ва ўқитувчиларга қарата ўт очган. Ҳужумдан кейин у ҳожатхонада ўз жонига қасд қилди. «OE24» нашрининг қайд этишича, жиноятчи бунгача полиция эътиборига тушмаган.
Дастлабки маълумотларга кўра, ҳалок бўлганлар орасида бешинчи синф ўқувчиси бўлган тўрт нафар қиз ва саккизинчи синф ўқувчиси бўлган уч нафар ўғил бола бор. Ҳаммаси бўлиб ўн киши ҳалок бўлган. Шу жумладан, жумладан босқинчининг ўзи ҳам. Яна 12 киши жароҳат олган, улардан айримларининг аҳволи оғирлиги айтилмоқда.
«Salzburger Nachrichten» газетасининг ёзишича, босқинчи аввалига иккита синф хонасига кирган, улардан бири ўзининг собиқ синфи бўлган ва ўққа тутишни бошлаган. Мактаб ўқувчилари зудлик билан эвакуация қилинди, воқеа жойига полиция ва COBRA махсус кучлари етиб келди.
Мактабда 17 та синф ўқувчилари ва 40 нафарга яқин ўқитувчи бўлган. Полиция ҳужум сабабларини айтмади. Бир версияга кўра, босқинчи ўзини безорилик қурбони деб ҳисоблаган, аммо бу маълумот ҳали расман тасдиқланмаган.
Ҳужум жойига етиб келган Австрия канцлери Кристиан Стокер воқеани миллий фожиа деб атади. Мамлакатда қурбонлар хотирасига уч кунлик мотам эълон қилинди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендиялар миқдори 10 фоизга оширилади
- Олимлар Альцгеймер касаллигидан ҳимоя қилувчи парҳез ҳақида маълумот беришди
- Эрон ва Исроил ўртасидаги зиддиятлар хронологияси ёхуд бугунги «уруш»нинг илдизи қаерда?
- Доллар курси ошишда давом этмоқда
- Паркентда йилига 20 минг сайёҳни қабул қиладиган туристик мажмуа очилмоқда
- Ўзгаришларни сўз билан уйғотган журналист
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг