Австралиядаги дунёга машҳур пляжлардан бирида номаълум шахслар отишма уюштирди
Қуролли номаълум шахслар «Ҳанукка» байрами пайтида Сидней пляжида ўт очишди. Бу ҳақида BILD маълум қилди.
Хабарда айтилишича, дунёнинг энг машҳур пляжларидан бири бўлган Сиднейдаги «Бонди» пляжида номаълум қуролланган шахслар отишма содир этган. Маҳаллий полиция ушбу воқеа содир бўлганини тасдиқлаган.
Австралия бош вазири Энтони Альбанезенинг маълум қилишича, «Бонди» пляжида фавқулодда ҳолат эълон қилинган. ОАВда тарқалаётган хабарларга кўра, мазкур ҳужум оқибатида камида ўн киши ҳалок бўлиб, 60 дан ортиқ киши яраланган.
Ҳозирда пляж атрофидаги ҳудуд ўраб олинган ва полиция кучлари воқеа жойида иш олиб бормоқда. Расмий идоралар аҳоли ва сайёҳларни ушбу ҳудуддан хавфсиз ҳудудга ўтишга чақирган.
Ижтимоий тармоқларда кенг тарқалган видеотасвирлардан узун стволли қурол кўтарган қора кийимдаги икки нафар шахсни кўриш мумкин. Ушбу шахслар отишма содир этганликда гумон қилинмоқда. Ҳозирча воқеа оқибатида ҳибсга олинганлар тўғрисида маълумот берилмаган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Ўзбекистоннинг 7 та моддий ва номоддий маданий мерос объектлари AYSESKO рўйхатига киритилди
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- Эркаклар аёлларга нисбатан кўпроқ калория истеъмол қилиши керакми?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг