Атлантика океанидаги оролларда тропик ўрмонларнинг излари топилди
Тахминан 30 миллион йил олдин Фолкленд ороллари Атлантика океанидаги ям-яшил тропик ўрмонларга эга жой бўлган. Буюк Британиянинг Саутгемптон университети олимлари шундай хулосага келишди.
Ҳозирги вақтда Фолкленд ороллари дарахтсиз ўтлоқ ландшафтига эга. Иқлими салқин: ўртача ойлик ҳарорат йил давомида плюс 2 дан плюс 9 даражагача. Янги тадқиқот шуни кўрсатдики, қадимги даврларда улар бутунлай бошқача кўринишга эга бўлган. Яъни Тиэрра дел Фуэго архипелагида тропик ўрмонларга ўхшаш ўрмонлар мавжуд эди.
Тадқиқот давомида олимлар дарахтлар ва гулчангларнинг яхши сақланиб қолган қолдиқларини топди. Улар чўкинди намуналарини йиғиб, лаборатория таҳлилидан ўтказди. Дарахтларга оид аниқ маълумотларни аниқлай олишмади. Аммо гулчанг қолдиқлари 15-30 миллион йил аввалги эканлигини маълум бўлди. Олимларнинг хулосасига кўра, бундан ўн миллион йиллар олдин Жанубий Атлантикадаги иқлим ҳозиргидан анча иссиқ ва намроқ бўлган. Иқлимнинг қуруқроқ ва совуқроқ иқлимга ўзгариши эса ўрмонларнинг йўқ бўлиб кетишига олиб келган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Миллий нақшларда ўзлигимиз намоён
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг