"AstraZeneca" вакцинаси бўйича яна бир ҳақиқат маълум бўлди. Бу жуда муҳим
Фото: Reuters
Германия соғлиқни сақлаш вазирлиги "AstraZeneca“ (Буюк Британия/Швеция) компаниясининг ”COVID-19"га қарши вакцинаси атрофидаги вазиятдан келиб чиқиб ўз қарорини қабул қилди.
Бу ҳақда мамлакат соғлиқни сақлаш вазири Йенс Спан маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, мамлакатда мавжуд бўлган вакциналардан бири маълум бир ёш тоифаси учун катта хавф туғдириши мумкин.
Қайд этилишича, аввалроқ Роберт Кох институти қошидаги Эмлаш бўйича доимий комиссия (STIKO) "AstraZeneca" вакцинасини қўллаш бўйича тавсияларини ўзгартирган. Унинг хулосасига кўра, препарат фақат 60 ёшдан ошганларга мўлжалланган. Комиссиянинг фикрига кўра, препарат камдан-кам ҳолларда эмлашдан кейин 4-16 кун ичида тромбоз ҳолатларига олиб келиши мумкин, асосан ушбу ёш чегарасидан паст бўлган беморларда.
Шу боис 30 март куни Германияда "AstraZeneca" вакцинаси фақат 60 ёшдан катта одамлар учун қўлланилиши маълум қилинди.
Ушбу қарор Йенс Спан ва унинг федерал штатлардаги ҳамкасблари иштирок этган конференцияда қабул қилинди. Ушбу ёш чегарасидан кичик бўлган фуқаролар мазкур вакцина билан ўзларининг соғлиғи ҳолатини шифокор баҳолагандан кейингина ва тўлиқ маълумотлардан сўнг индивидуал хавф таҳлили ҳолатида олишлари мумкин.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўрта Осиёдаги энг баланд янги йил арчаси — Наманганда
- Ўзбекистонда ЯТТ ва ўзини ўзи банд қилган шахслар QR-кодсиз фаолият юритса жаримага тортилади
- Ялдо туни: Ерликлар бугун энг узун тун ва энг қисқа кунга гувоҳ бўлади
- Муҳаммад Ризо Огаҳий номидаги халқаро мукофот совриндорлари маълум бўлди
- Ҳоким ёрдамчиси кимга ёрдамчи?
- Хонанда Раҳматилло Юсупов 44 ёшда вафот этди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг