Аср ўртасига бориб Ер шари аҳолисининг 50 фоизи узоқни кўра олмай қолиши мумкин
Иллюстратив фото
Милоддан аввалги тахминан 350 йиллардаёқ юнон файласуфи Аристотель таърифлаган миопия (узоқни кўра олмаслик) хасталиги яқин атрофдаги нарсаларни кўриш имконини берса-да, узоқдаги объектлар хира кўринишига олиб келади.
Бугунги кунда узоқни яхши кўролмасликнинг тарқалиши тобора ортиб бормоқда, 25 йилдан кейин Ер шари аҳолисининг 50 фоизи фақат яқинни кўрадиган бўлиб қолиши мумкин. Тадқиқотлар буни генетик омиллар ва одамларнинг қўл телефони ва компьютер экранлари қаршисида кўпроқ вақт ўтказиши билан боғламоқда.
Ўтмишда узоқни кўролмаслик одамларга камроқ таъсир қилган, яқинни яхши кўрадиган кишилар юқори аниқликни талаб қиладиган ҳунармандчилик касбларида муваффақиятли фаолият олиб бориши мумкин.
Узоқни кўриш қобилиятини яхшилаш учун биринчи линзалар XV асрда пайдо бўлган. Масалан, XVI аср бошидаги портретлардан бирида папа Лев Х қўлда ботиқ линза билан тасвирланган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Комилжонов Мухаммадсолиҳ Собиржон ўғлининг “Сaломaтлик лaндшaфтлaрини тaшкил этиш тaмойиллaрини ишлaб чиқиш” мавзусидаги (архитектура фанлари бўйича) фалсафа доктори (PhD) диссертациясининг ҳимояси эълони
- Украинада журналистларни олиб кетаётган автомобиль дронлар ҳужумига учради
- Россия янги урушга тайёргарлик кўрмоқда — Германия мудофаа вазири
- Теҳронда вазият жиддий: пойтахт аҳолиси эвакуация қилиниши мумкин
- Наманган – янгиланиш ва гўзаллик шаҳри
- Дўстлик ва ҳамкорликни кенгайтирган форум (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг