Асалари уясидаги ҳаёт

10:43 30 Июль 2020 Жамият
2001 0

— Асалари оиласидаги ҳаётни ҳеч кузатганмисиз, — сўраб қолди Пешку туманида яшовчи тажрибали асаларичи Истам Қулжонов. —​ Билсангиз, бу митти жониворлар турмуш тарзининг турган-битгани ибрат. Меҳнаткашлиги, тиниб-тинчимаслиги, ҳалол-покизалиги, аҳиллиги, тотувлигидан ҳар қанча ўрганса арзийди. Мен бу ҳаётни ҳар бир киши, хусусан, ёш оила соҳиблари лоақал ярим соат кузатишларини истардим. Шунда оиладаги етишмовчиликлар, ялқовлик, қўйди-чиқдилар камайган бўлур эди.

Дарҳақиқат, асалари уясидаги ҳаётни кўрганлар “Оиламизда наҳотки, аҳил бўлолмасак. Ахир, «Етти хазинанинг бири» деган номга асалари тотувлик ва меҳнатининг ортидан эришган-ку”, деган фикрга бориши тайин.

Айтмоқчи, Истам ака ҳақида бир оғиз сўз. Бу тиниб-тинчимас инсон ҳозир 300 дан зиёд асалари оиласини парвариш қиляпти. Суриштирсангиз уни гоҳ чўлда, гоҳ тоғда, дейишади. Асаларини гулга яқин жойларда боқади. Турли гиёҳлар, хусусан, исириқ, янтоқ, лолақизғалдоқ гулидан нектар йиғиши учун қайғуради. Йилига 300 миллион сўмдан кам даромад қилмайди. Қўли очиқ. ”Асал иммунитетни мустаҳкамлайди. Касал бўлмайсиз”, деб яқинда юз килограмм асални эҳтиёжманд оилаларга тарқатди. Сўнг яна бир хайрли ишга қўл урди. Асаларичиликка иштиёқманд кишиларга уни парваришлаш сир- асрорини ўргатишга киришди. Аммо бир одатини канда қилган эмас. Ҳузурига келганларга даставвал асалари уясидаги ҳаётни кузатишни тавсия қилади.
Истам ИБРОҲИМОВ,
«Халқ сўзи»

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер