Асадхўжа Мўйдинхўжаев мисрлик рақибига бирорта очко бермасдан мағлуб этди

19:44 31 Июль 2024 Спорт
447 0

Франция пойтахтида ўтказилаётган ёзги Олимпиада ўйинларида ўзбек спортчилари ўз юришларини давом эттирмоқда.

Эркаклар ўртасидаги бокс баҳсларида қатнашаётган спортчимиз Асадхўжа Мўйдинхўжаев «Париж-2024»даги иштирокини муваффақиятли бошлаб олди.

Умидли боксчимиз 71 кг вазн тоифасида Миср бокс жамоасининг энг ишончли вакилларидан бири Омар Элавади қарши баҳс олиб борди ва 5:0 ҳисобида мутлақ устунлик билан ғалаба қозонди.

Асадхўжанинг кейинги жанги 3 август куни Макан Траоре (Франция) ва Николай Тертерян (Норвегия) жуфтлиги ғолиби билан ярим финал йўлланмаси учун жанг қилади.

Аввалроқ, Токио-2020 ёзги Олимпия ўйинлари совриндори Давлат Бобонов биринчи босқичдаёқ иштирокини якунлайдиган бўлганди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?