Арзон маҳсулотлар — байрам дастурхонига
Янги йил байрами ҳеч бир хонадонда дастурхон безатишсиз ўтмайди. Шу боис ҳам байрам арафасида бозорларимизда озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган талаб одатдагидан бир неча бор ортиши тайин.
Шу боис ҳам мамлакатимизда байрамлар олдидан асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг савдо ярмаркаларини ташкил этиш анъанага айланган.

Қарши шаҳридаги “Ерқўрғон” деҳқон (озиқ-овқат) бозорида ҳам арзонлаштирилган савдо ярмаркаси учун зарур расталар ажратилиб, бу ерда ҳудуддаги фермер ва деҳқон хўжаликлари ўзлари етиштирган маҳсулотларни келтириб сотиши учун барча шарт-шароитлар яратилган.
- Режа асосида 2 минг тоннага яқин қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари захира қилинган, — дейди бозор раиси Тоштурди Тўраев. — Омборларимизда картошка, пиёз, сабзи, гуруч каби асосий маҳсулотлар мавжуд. Янги йил байрами арафасида аҳолини арзон ва сифатли маҳсулотлар билан таъминлаш мақсадида байрам ярмаркаларини ташкил этдик.

Айни пайтда Қашқадарё вилоятидаги барча деҳқон (озиқ-овқат) бозорлари ҳамда йирик савдо марказларида ҳам арзонлаштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ярмаркалари ташкил қилиниб, уларда гўшт, тухум, ёғ, полиз, сабзавот маҳсулотлари ва бошқа сархил мева-чевалар сотиляпти.
Жаҳонгир БОЙМУРОДОВ, “Халқ сўзи”.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нодирбек Абдусатторов Прагадаги шахмат фестивалида чемпионликни қўлга киритди
- Матчанов Умирзак Сеитжановичнинг иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси эълони
- Эндиликда йўловчи божхона декларациясини мобил илова орқали электрон шаклда топшириш мумкин
- Яқин Шарқдаги кескинликнинг нархи: АҚШ, Исроил ҳамда Эрон уруш учун қанча сарфлаяпти?
- Эроннинг ҳужум салоҳияти 50 фоизга қисқарди – АҚШ сенатори
- “Барселона” қийин ғалабани қўлга киритди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг