«Artel» ёшлар ўртасида шахматни фаол тарғиб қилмоқда

22:35 02 Июнь 2022 Спорт
620 0

Фото: «Artel» Матбуот хизмати

«Artel» компанияси «Sky Chess» шахмат мактаби билан биргаликда «Autograph» санъат галереясида шахмат бўйича блиц-турнир ўтказди.

Халқаро болаларни ҳимоя қилиш кунига бағишлаб ўтказилган очиқ турнирда 14 ёшгача бўлган 60 нафардан ортиқ блиц-шахмат бўйича тажрибасига эга бўлган болалар иштирок этди.

Фото: «Artel»  Матбуот хизмати

Швейцарча тизими бўйича ёш спортчилар ўртасидаги турнир 7 турдан иборат бўлди. Тадбирни ёритаётган ОАВ вакиллари ҳам ўз маҳоратини синаб кўриш учун шахмат ўйнашга таклиф қилинди.

Фото: «Artel»  Матбуот хизмати

Интеллектуал баҳс якунида шахмат бўйича турнир ғолиблари — Муҳаммадзоҳид Суяров, Акбарали Абдуҳакимов, Алмас Санетуллаев ва Асадбек Обидов, Ферузбек Собиров, Султонбек Нуруллаев каби икки категория ғолибларига корхонанинг совғалари топширилди. Бундан ташқари, «Artel» Ўзбекистондан икки нафар умидли ёш шахматчини қўллаб-қувватлади ва Қозоғистонда бўлиб ўтадиган халқаро турнирда иштирок этишини молиялаштиришини маълум қилди.

Фото: «Artel»  Матбуот хизмати

Бу «Artel»нинг шахматни қўллаб-қувватлаш бўйича биринчи ташаббуси эмаслигини алоҳида таъкидлаш лозим. Ўтган йили корхона томонидан шахмат бўйича аёллар ўртасида «Нилуфар» очиқ турнири ташкил этилган эди.

Фото: «Artel»  Матбуот хизмати

Спорт борасидаги ташаббусларни оммага тарғиб қилиш компаниянинг корпоратив ижтимоий масъулияти ва бутун мамлакат бўйлаб ижтимоий лойиҳаларни ривожлантириш учун рағбатдир.

 

«Artel» Матбуот хизмати (T).

 

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер