Арманистон АҚШ билан қўшма ҳарбий машғулотларни бошлади
Фото: AP
Арманистон ва АҚШ тинчликпарвар кучлари “Eagle Partner 2023” қўшма ҳарбий машғулотлари бошланди. Бу ҳақда AFP агентлиги хабар бермоқда.
“Eagle Partner 2023” машқларининг очилиш маросими бўлиб ўтди”, деди АҚШ армиясининг Европа ва Африка қўмондонлиги вакили.
АҚШ армияси вакилига кўра, маросим Ереван яқинида жойлашган Зар ўқув марказида бўлиб ўтган. Аниқлик киритилишича, машғулотларга 85 нафар америкалик ва 175 нафар арманистонлик ҳарбий хизматчи жалб этилган.
Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Москва ва Ереван машғулотларни Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилоти билан эмас, АҚШ билан ўтказиш қарорини таҳлил қилинишини маълум қил ди. У, шунингдек, Арманистон томони нима учун Вашингтон билан машғулотлар ўтказишга қарор қилганини аниқлаш зарурлигини қайд этди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- Дзюдо бўйича Тошкент “Катта дубулға” мусобақаси бошланди
- 1 март — Зулфия таваллуд топган кун. «Бугун тунда келармиш баҳор»
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг