АҚШнинг йирик флотилияси Эрон томон йўл олди – BILD
АҚШнинг йирик флотилияси Эрон томон йўл олди. Бу ҳақида BILD нашри маълум қилди.
АҚШ президенти Дональд Трамп Швейцарияда бўлиб ўтган Жаҳон иқтисодий форумидан қайтаётганда «Air Force One» бортидаги журналистлар билан суҳбатлашиб, Вашингтон Теҳрондаги вазиятни диққат билан кузатиб бораётганини маълум қилган.
«Бизда жуда кўп кемалар бор. Улкан флотимиз ҳам мавжуд. Уни умуман ишлатмаслигимиз ҳам мумкин. Нима бўлишини вақт кўрсатади», — деган Трамп.
Таҳлилчиларнинг фикрича, Қўшма Штатлар раҳбарининг бу сўзлари Американинг бошқа расмийлари томонидан аввалроқ илгари сурилган масалаларга мос келмоқда. Жумладан, авиаташувчилар, зарба бериш гуруҳи ва бошқа ҳарбий бўлинмалар ҳақиқатан ҳам Эрон томон йўлга тушган бўлиши мумкин.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- 16 январь куни баъзи жойларда қор ёғади
- Рақамли Ўзбeкистон учун кибeр-ҳуқуқшунослар: Прeзидeнт Фармони юридик таълимнинг янги даврини очади
- Кўрфаз араб давлатлари бозорига божсиз кириш имкони яратилади
- Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатларидан иборат делегация аъзолари Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди (+фоторепортаж)
- Дунё бўйлаб қон ва кўзёш билан ўтган бир ҳафта — 20 та суратда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг