АҚШнинг энг йирик авиаташувчи кемаси Кариб денгизига йўл олди
АҚШнинг энг йирик авиаташувчи кемаси гиёҳванд моддалар картелларига қарши курашиш учун Кариб денгизига юборилди. Бу ҳақида «Bild» нашри хабар берди.
Унда айтилишича, Майорка қирғоғида жойлашган «USS Gerald R. Ford» авиаташувчи кемаси гиёҳванд моддаларга қарши операцияда иштирок этиш учун Кариб денгизига юборилган. Бу қарор АҚШ мудофаа вазири Пит Хегсет томонидан қабул қилинган.
Маълумот учун, аввалроқ, АҚШ ҳарбийлари кокаин ташишда гумон қилинган кемаларга зарба бериб, бир нечта нишонларни йўқ қилган ҳамда ўнлаб инсонларнинг ўлимига сабаб бўлган эди.
Қўшма Штатларнинг мазкур операциялари БМТда хавотир уйғотган ва ташкилот АҚШни вазиятнинг кескинлашиш хавфидан огоҳлантирган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Дўстлик ва ҳамкорликни кенгайтирган форум (+фоторепортаж)
- Янгиланаётган Марказий Осиё: бирлик, дўстлик ва ҳамкорликнинг янги босқичи
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- “Лўлилар фақат тиланчими?...” Улар яшаётган маҳалладан фоторепортаж
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг