АҚШни Байден эмас, балки унинг атрофидаги «ёвуз, ақлли» одамлар бошқаради — Трамп
Иллюстратив фото
Америка Қўшма Штатларини ҳозирги президент Жо Байден эмас, балки унинг атрофидаги «ёвуз, ақлли» одамлар бошқаради, дейди Американинг аввалги раҳбари Дональд Трамп.
«Мен ҳар доим бу ўзими деб ўйлайман, чунки у доимо йўқдек кўринади. Бу у эканлигига ишончим комил эмас. Биламан, у маъқуллаши керак, улар бирор нарса қилиш мумкинми, деб сўрашлари керак, лекин у уларга бепарво қарайди ва рози бўлади», дейди Трамп америкалик телерадио бошловчиси Себастян Горкий подкастига берган интервьюсида.
Американинг собиқ президентининг сўзларига кўра, Америка Қўшма Штатларини Байденнинг атрофидаги «ёвуз, ақлли» одамлар бошқаради, ҳозирги президентнинг ўзи эса имкон қадар тезроқ ухлашни хоҳлайди.
Олдинроқ, Доналд Трамп Жо Байденни Путин ва Цзиньпиннинг қўлидаги қўғирчоқ, деганди.
У АҚШнинг амалдаги раҳбарининг Россия ва Хитойга қарши курашаётгани ҳақидаги баёнотини рад этиб, «президент Владимир Путин ва раис Си Цзиньпин Байденни моҳирона манипуляция қилмоқда», деди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Ўз халқини Сиз каби чин дилдан севадиган давлат раҳбарини учратмадим – «ACWA Power» компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунайян
- Имтиёзли шартларда пенсияга чиқиш ҳуқуқини берувчи рўйхатни тузиш тартиби белгиланди
- Иш билан боғлиқ бахтсиз ҳодисалар ва касбга оид касалликлар ҳақидаги маълумотларнинг яхлит тизими йўқлиги кўрсатиб ўтилди
- Ҳар бир ҳудудда “Касаба уюшмалари боғлари” ташкил этилади
- Ламин Ямал «Барселона»ни тарк этиши мумкин
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг